“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида ахборот хафсизлиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 марта куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти мажлислар залида ахборот хавфсизлиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этди. 

Мавзуга доир билим-кўникмаларни янада ошириш ва мавжуд саволларга жавоб олиш мақсадида тадбирга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази мутахассислари таклиф этилди.

 

Тадбир давомида марказнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси Фарҳод Абдусаломов “Ахборот хавфсизлигида инсон омили” мавзуида маъруза қилди. Мутахассис ўз маърузасида давлат ташкилотларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд қоидаларнинг мазмун-моҳияти, ходимларнинг вазифа ва мажбуриятлари, шунингдек турли манбалардан амалга ошириладиган киберхужумларнинг тури ва хусусиятлари ҳақида ҳам маълумотлар берди.

Маъруза якунида қатнашчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.