Тарих
ЎТМИШГА БИР НАЗАР
Ғиждувон пахта тозалаш корхонаси 1935 йилда қуриб ишга туширилган бўлиб, у пайтларда корхонада уч дона икки камерали, толаси ҳаво билан аррадан ажратилган момиқ арра тишидан шёткалар орқали тушириладиган линтерлар ўрнатилган эди.
Пресс цехида бир қутили винтли пресс ўрнатилган бўлиб, унда ишлаб чиқарилган тола, момиқ ва толали чиқиндилар прессланган. Ишлаб чиқаришнинг кўп қисми механизациялаштирилмаганли туфайли кўп ишлар қўл кучи билан бажарилаган, жумладан, пахта жинланга қул билан берилган. Линтерларда момиқдан ажратилган чигитлар қопларга жойланиб, цехдан ташқарига чиқариб ғарам майдончаларига териб қуйилган.
Машина ва механизмларнинг асосий ишчи қисмлари трактор валлар орқали ҳаракатга келтирилган.
Ғиждувон пахта тозалаш корхонасини биринчи бор қайта қуриш ва технологик жараёнда ўрнатилган машина ва ускуналар сонини кўпайтириш, Бухоро пахта тозалаш корхонасини қайта қуриш билан бир пайтда бошланиб кўпгина механизм ва ускуналар у ердан кўчириб келтирилди. Корхона малакали мутахасислар билан тўлдирилди. Эски жинлар ўрнига ЗХАД русумли таъминлагичлар билан комплект қилинган 80 аррали ХДД жинлар ўрнатилган. Жинларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги бу пайтга келиб, соатига ҳар бир арра сонига 4-5 кг тола ишлаб чиқаришга кўтарилган эди.
1937 йилда Ғиждувон пахта тозалаш корхонаси ҳудудида иккинчи ишлаб чиқариш биноси қуриб ишга туширилди. Бу цехда 4 та икки камерали ҳаво ёрдамида толани арра тишларидан туширувчи жинлар ва 12 та шёткалар ёрдамида момиқни арра тишидан туширувчи линтерлар ҳамда РФнинг Таганрог ишлаб чиқарилган винтовой пресслар ўрнатилган.
Бу пайтга келиб, корхонада дизел электр станцияси (ДЭС) қурилиб, ишга туширилди. Унда 600 ва 700 от кучига эга бўлган электр станциялари ўрнатилган. Корхонада ўрнатилган барча механизм ва ускуналар ушбу дизел электр станциялари ишлаб чиқарган электр токи орқали харакатга келтирилган. Бу пайтларда корхона ихтиёрида битта корхона олди ва 5 та туманларда жойлашган пахта қабул қилиш масканлари бўлган. Қуритиш- тозалаш цехлари йўқлиги сабабли пахта очиқ ҳавода қуёш ёрдамида қуритилган. Хар сменада корхона 12-13 тонна тола ишлаб чиқарган.
1950 йилларнинг ўрталаридан бошлаб пахта экиш майдонлари кўпайтирилди, етиштирилган пахтани машиналар ёрдамида териб олишни жорий қилиш кенг тус олди. Шу сабабли пахта тозаловчилар олдида пахтани интенсив тозалаш масаласи кўндаланг бўлиб қолди, чунки машинада терилган пахта ўзинг юқори намлилиги ва ифлослиги билан уни тозалашда кўп қийинчиликлар туғдирган эди. Бу муаммони ечиш учун барча пахта қабул қилиш масканларида қуритиш-тозалаш цехлари қурилиб, уларда пахтани қуритиш барабанлари ва тозалаш ускуналари ўрнатилди. Корхона ва пахта қабул қилиш масканларида ортиш ва тушириш ишларини механизациялаш мақсадида ПТХ ва ПЛ русумли пахта тушириш механизмларидан 70 дона, 85 дона ҳар хил русумли транспортёрлар, РБ ва РБД русумли ғарам бузғучлар (бунторазборшиклар), трактор ва тиркамалар (прицеплар) ишлаб чиқаришга жорий қилинди.
Худди шу йилларда корхона қошида ёғ корхонаси хам қурилиб, олдинги пахта тозалаш корхонаси энди пахта тозалаш ва ёғ ишлаб чиқариш комбинати деб юритила бошлади. Ана шу комбинат-компелксининг ишлаш жараёни 1960 йилларнинг ўрталаригача давом этиб, кейинчалик бу ёғ корхонаси Бухоро шаҳридаги ёғ-экстракция корхонасига қўшилиб, кўчириб кетилди.
ХХ аср охирларига келиб корхона худудига мустақил ишлайдиган 3 та пахтани қайта ишлайдиган цехлар (корхоналар) ишга туширилди. Булардан ташқари шу йилларда корхона ҳудидида уруғлик чигитни туксизлантириш ва дорилаш цехлари, ҳамда нотўқима мато ишлаб чиқариш цехлари ҳам ташкил қилиниб, фаолият кўрсата бошлади.
1970-1980 йилларда корхона 140 минг тоннадан ортиқроқ пахта хом ашёси тайёрлар эди, шу сабабли Ғиждувон пахта тозалаш корхонаси 105 ва 106- сонли алоҳида- алоҳида корхоналардан ташкил топган бўлиб бу корхоналар ҳам жуда кўп замонавий машина ва ускуналардан ташкил топган эди.
1980 йилларга келиб, Ғиждувон пахта тозалаш корхонаси хизмат кўрсатаётган вилоятнинг Қизилтепа, Шофиркон, Вобкент туманларида бир батареялик пахта тозалаш корхоналари қурилиб, улар ўз туманларида етиштирилган пахта хомашёсини қайта ишлай бошладилар.
1998-1999 йилларга келиб, фақат Ғиждувон туманида етиштирилаётган 40 минг тонна атрофидаги пахтани қайта ишлай бошлади, натижада жуда кўп машина ва механизмлар, цехларнинг фаолияти тўхтаб қолди. Вилоятда узун толали пахта етиштириш тухтатилгач, узун толали пахтани қайта ишлаш тизими умуман консервация қилиб қуйилди. Табииийки бозор иқтисодиёти шароитида корхонани бундай ҳолатда бўлиши ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиб кетишига олиб келар эди. Бу эса корхонани янги техника ва технологиялар билан жиҳозлаш, технологикижараён тизимини мукаммаллаштириш , яъни корхонани тубдан қайта қуриш заруратини туғдиради.
Юқоридагиларни назарда тутиб, ҳамда шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида шаҳар ташқарисида янги пахта тозалаш корхонаси қуриб, эскисини унга кўчириш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу режани амалга ошириш 2001 йил пахта хосилини қайта ишлаб тугатгач, дарҳол амалга оширила бошланди.
2002 йилнинг 16 сентябр куни Ғиждувон туманининг Ибн Сино ширкат хўжалиги ҳудудида янги қуриб битказилган пахта тозалаш корхонасининг очилиш маросими бўлди. Очилиш маросими пахта тозалаш корхонасинг 4 қаватли замонавий архитектура ва қурилиш талаблари асосида миллий услубда қурилган маъмурий -маиший биноси олдида ўтказилди. Йиғилишда бир қанча давлат арбоблари иштирок этишди.
Янги пахта тозалаш корхонаси 18 га майдонда жойлашган. Корхонанинг асосий дарвозаси томондан 2 та ҳамда корхона олди пахта қабул қилиш маскани томонидан 2 та, жами 4 та 30 тонналик автомобил тарозилари ўрнатилган, уларда пахта хомашёси билан бир қаторда корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳам ўлчаниб, истеъмолчиларга жўнатилади. Корхона ҳудудида 50 та пахта майдончалари "нулевой" текисликдан 300 мм баланд қилиб қурилган, вурилиш иншоотлари ва бинолар атрофлари асфальтлаштирилган. Пахта ва чигит омборлари корхонанинг ишлаб чиқариш комплексига меъёрий ҳужжатларга риоя қилган ҳолда яқин қилиб жойлаштирилган. Барча пахта асраш майдончалари пахта ва чигит омборлари атрофларига иш пайтида механизмларни электр энергияси билан таъминлаш учун "Шом" русумли электр шкафлари ўрнатилган. Худди шунингдек, ёнғинга қарши асбоб ускуналар ва бошқа керакли жиҳозлар жойлаштирилган.
Корхона ҳудудида 4.76 га майдон кўкаламзорлаштирилиб, ҳар хил гул ва дарахт кўчатлари утказилган. Атрофларига ёритгичлар ўрнатилиб, фавворалар қурилган корхона ҳудуди ва атрофида максимал даражада экологик ҳолатни яхшилашга эришилган.
Ғиждувон пахта тозалаш корхонаси янги, юқори унумли машина ва механизмларни жорий қилган ҳолда энг янги мукаммаллаштирилган пахтани қайта ишлаш технологиялари ассосида қурилди. Шу билан бир қаторда мустақиллик йилларида Республиканинг Ўқчи, Муборак, Риштон, Боғдод, Жондор, Бухоро, Когон каби пахта тозалаш корхоналарида янги корхоналар қуриш ва таъмирлашда орттириган катта тажрибалар бу корхона қурилишида жуда қўл келди. Ҳозирги кунда бу корхоналар республикамиз иқтисодиётига ўзининг салмоқли улушини қўшмоқда.