Маълумки, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу дам олиш кунларини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудлардаги меҳмонхоналар билан биргаликда барча ҳудудларда 18-22 март кунлари саёҳатчи гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, меҳмонхоналарда 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди.