“ҒИЖДУВОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА !

Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

 

“Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2019 йил “29” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100да Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Позагари ҚФЙ, Панжипилон қ/қда жойлашган “Ғиждувон пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1000 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.gijduvonpaxta.uz

КУНТАРТИБИДАГИМАСАЛАЛАР:

  1.  Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5.  Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  6.  Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

9. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

10Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

  1. 8 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

13. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

16. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

  1. 8 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 06 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2019 йил 25 июньҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Ғиждувон пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Позагари ҚФЙ, Панжипилон қ/қда, электрон почта: info@gijduvonpaxta.uz, тел.:(065)57-23-584.