“Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига !

“Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти 

акциядорлари диққатига !

      “Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 29 июнь куни соат 11:00да жамиятнинг маъмурий биносида бўлиб ўтиши ва кун тартиби тўғрисида эълон чоп этилган.

2019 йил 29 июнда Кворум тўпланмаганлиги сабабли жамият Кузатув кенгашининг жорий йил 29 июндаги йигилиш қарорига асосан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши  2019 йил 6 июл соат 11:00да ўтказилиши белгиланди.

Йиғилиш ўтказилиши 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қолдирилганлиги сабабли йиғилиш кун тартиби ўзгартиришсиз қолдирилиб акциядорлар реестри қайта шакллантирилмаган. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

Манзил: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Позагари ҚФЙ, Панжипилон қ/қ.

Акциядорлар, йиғилиш қатнашчилари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим этишлари шарт.

Йиғилиш ҳужжатлари билан Кузатув кенгашида танишиш мумкин.

Кузатув кенгаши.