Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 мартдаги фармойишига биноан шу йилнинг март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган.
Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг буйруғига биноан акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги барча корхона- ташкилотларда умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди.
Хусусан озодалик тадбирида ''Гиждувон пахта тозалаш''акциядорлик жамиятининг барча ишчи-ходимлари фаол иштирок этишди. Режага мувофиқ, тегишли ҳудудлар тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди, гуллар экилди, дов-дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.
Қолаверса, тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, боқувчисини йўқотган ходимлар оилаларининг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди.