“Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Гиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 27 июнъ куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100 да Ғиждувон туман, Позагари МФЙ, Панчплон к/к да “Ғиждувон пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини соат 1000рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг электрон манзили:info@gijduvonpaxta.uz
КУНТАРТИБИДАГИМАСАЛАЛАР:
-
Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- Жамият ижроия органи раҳбарининг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
-
Жамият кузатув кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
-
Жамият ижроия органи раҳбарини тайинлаш ва у билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.
-
Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
-
Жамиятнинг 2023 йиллик ҳисоботини ва 2024 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
-
Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
-
Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
-
Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
-
Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
-
2024 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
-
Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларнитасдиқлаш. (Иловадаги рўйхатга асосан).
-
Жамият томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган хомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатига олиб бориш.
-
Жамият томонидан 2022-2023 йилларда тўланган кредит фоизларини тасдиқлаш ва жамият харажатига олиб бориш.
-
Жамиятда 2022-2023 йилларда келгуси харажатлар ва тўловларни хисобга олувчи фондни ташкил қилиш.
Жамият акциядорларинингреестришакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 03 июнъ2024 йилҳолатигава акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 21июнъ 2024 йил ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт,ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)
Акциядорлар акциядорларнинг йилликумумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Гиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Гиждувон туман, Позагари МФЙ,Панчплон қ/қ, электрон почта:info@gijduvonpaxta.uz, тел:(65) 221-65-65(225)