“Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 29 сентябр куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11:00 да Ғиждувон туман, Позагари МФЙ, Панжипилон к/к да “Ғиждувон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини соат 10:00 рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг электрон манзили:info@gijduvonpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. 2023 йил пахта ҳосилидан қабул қилинадиган пахта хом-ашёсини қайта ишлаш натижасида қуритиш ва тозалаш хизмати нархномасини тасдиқлаш.
4. 2023 йил пахта ҳосилидан қабул қилинган пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижасида олинган пахта толасини сотиш (прейскурант) нархини белгилаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 07 сентябр 2023 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 25 сентябр 2023 йил ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт,ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Гиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Гиждувон туман, Позагари МФЙ,Панчплон қ/қ, электрон почта:info@gijduvonpaxta.uz, тел: 91-241-82-20.